Испаниянинг “Барселона” клуби 2015/16 йилги мавсум учун молиявий ҳисоботни тақдим қилди. Унга кўра, каталонияликлар рекорд қийматда – 679 миллион евро даромад кўрди.
Солиқлар тўлаб бўлингач, соф фойда 29 миллион еврони ташкил этди. Режага кўра, 2021 йилга келиб “Барселона”нинг йиллик даромади 1 миллиард еврони ташкил қилади.
Таъкидлаш жоиз, клубнинг директорлар кенгаши Qatar Airways компанияси билан шартномани яна бир йилга узайтириш таклифини маъқуллади.





