Дунёнинг бир қатор давлатларида International Champions Cup норасмий футбол мусобақаси давом этмоқда.
Бугун, 25 июль куни Хитой пойтахти Пекин шаҳрида Англиянинг икки Манчестер клуби — “Манчестер Сити” ҳамда “Манчестер Юнайтед” ўзаро кураш олиб бориши режалаштирилганди.
Бироқ Пекиндаги ноқулай об-ҳаво туфайли ўйин номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда манкунианларнинг расмий "Твиттери" орқали маълум қилинди.
Учрашувнинг қачон ўтказилиши борасида кейинроқ маълумот берилади.





