Футзал бўйича Ўзбекистон ҳамда Тожикистон миллий терма жамоалари ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Кеча, 13-июл куни бўлиб ўтган баҳсда вакилларимизнинг қўллари баланд келди - 2:1.
Дастлабки ўйинда жамоалар 3:3 ҳисобида жанговар дуранг қайд этганди.
Ўртоқлик учрашуви
Тожикистон - Ўзбекистон 1:2
Голлар: Ф.Сардоров 34 - И.Ражабов 10, Н.Элибоев 20
Огоҳлантиришлар: Д.Саломов 32 - И.Ҳамроев 15, М.Одилов 24
Жамоалар ўртасидаги сўнгги учрашув бугун 17:00да бўлиб ўтади.





