АсосийJamiyat

Ўзбeкистон Президенти Италия Прeзидeнтига таъзия изҳор этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Италия Респубикаси Президенти Сержо Маттареллага 2016 йилнинг 12 июл куни Италия жанубидаги Апулия вилоятида юз берган темир йўл ҳалокати оқибатида инсонлар қурбон бўлганлиги муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди.

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатлаганларга самимий ҳамдардлик ва қайғудошлик сўзларини етказишни сўради.

    Бошқа янгиликлар