Хонанда Шароф Муқимов ўзи ва рафиқаси Севинч Мўминованинг суратини “Инстаграм”даги саҳифасига жойлаб, ушбу сурат остига Эркин Воҳидовнинг қуйидаги шеър мисраларини ёзиб қолдирган:
“Севги шундай навбаҳорки,
У тикандин гул қилур.
Тошга жону тил бағишлаб,
Зоғни ҳам булбул қилур.
Севги шундай дард эрурки,
Жонга ундан йўқ омон,
Гулҳанида ўртаб-ўртаб,
Бир кун оҳир кул қилур!”
Аввалроқ Севинч Мўминова турмуш ўртоғи ҳақида умуман гапиришни истамаслигини, бугунгача жуда кўп нарсаларни тушуниб етганини, ота-она, опа-укалардан бошқа ҳеч кимга ишониб бўлмаслигини айтган эди.
Шарофнинг ушбу шеъри рафиқаси билан муносабатларни яхшилаш мақсадида ёзилган бўлса ажаб эмас.





