АсосийDunyo

Елизавета II идиш ювувчига 16,8 минг евро миқдорда йиллик даромад ваъда қилмоқда

Букингем саройи қиролича Елизевета II идиш ювувчини ишга олиши ҳақида эълон берди.

Ходимга 5 иш куни учун 16,8 минг евро миқдорда йиллик даромад ваъда қилинмоқда, дея хабар беради Uz24 нашри. Шунингдек, 33 дам олиш куни ва пенсия таъминоти ҳам кўриб чиқилади.

Номзодлар нафақат Букингем саройида, балки бошқа қироллик саройларида ҳам идиш ювишлари керак.

Ушбу ишда фаолият юритиш учун тажриба талаб этилмайди, янги ходимга ҳаммаси ўргатилади, деб ёзади The Mirror.

    Бошқа янгиликлар