Малика Раззоқова “Новая волна – 2017” халқаро қўшиқ танлови кастингидан ўтди, деб хабар берди “1news.uz” нашри.
Мусиқачиларни тинглаш илк “Таврида-2016” намунавий форуми доирасида бўлиб ўтди. Танлов учун қатнашчиларни шахсан Игор Крутой, Валерия ва Иосиф Пригожинлар танлаб олди.
Малика Раззақова Ўзбекистонда туғилган, кейинчалик Уфага кўчиб кетган. У Қозон санъат ва маданият институтини тугатган, татар, бошқирд, рус, инглиз ва турк тилларида қўшиқ куйлай олади.





