Чет тилини билиш бўйича малака сертификатига эга шахсларга қуйидаги имтиёзлар берилмоқда:
- камида В2 даражадаги сертификатга эга шахсларга олийгоҳларга кириш имтиҳонларида чет тили бўйича максимал балл берилади;
- чет тили фани ўқитувчиларига уларнинг малака сертификати С1 даражасига 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик устама тўланмоқда;
- камида С1 даражадаги сертификатга эга чет тили фани ўқитувчилари навбатдаги аттестациядан озод этилади;
- малака сертификатга эга давлат бошқарув идоралари ходимларига 20 фоизгача миқдорда қўшимча ҳар ойлик устама тўланилади.
Чет тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонлари ҳар ойда барча ҳудудларда ўтказилилади. Тўлови — 364 500 минг сўм. (1 мартдан олдинги нархи 405 минг сўм эди, бу нарх халқаро имтиҳонлардан 5 баравар арзон).