Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида юз берган қонли теракт оқибатида одамлар қурбон бўлди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.
Бугун эрта тонгда Қобул шаҳрининг туманларидан бирида полиция ходимлари бўлган автобусни худкуш портлатиб юборди. Теракт оқибатида 40 киши қурбон бўлди, ҳозирча яраланганлар сони маълум қилинмаган.





