Бир неча ойдан бери Неймарнинг Олимпия ўйинларида Бразилия терма жамоаси шарафида иштирок этиши борасида аниқлик киритилмаганди. Аммо бугун масала ойдинлашди.
Бразилия терма жамоасининг Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари учун таркиби маълум қилинди. Унга кўра Неймар ва Дуглас Коста Олимпия ўйинларида иштирок этади.
Дарвозабонлар: Фернандо Прасс, Уилсон
Ҳимоячилар: Луан, Родриго Кайо, Маркиньос, Дуглас Сантос, Зека, Вильям
Ярим ҳимоячилар: Тиаго Майя, Родриго Доурадо, Фред, Рафинья, Фелипе Андерсон
Ҳужумчилар: Неймар, Дуглас Коста, Габриэл Барбоза, Габриэл Жезус, Луан





