2016 йилнинг 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Туркия Республикаси Президенти Ражеп Таййип Эрдоғанга Истанбул шаҳридаги халқаро аэропортда содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан мактуб йўллади.
Мамлакатимиз раҳбари Президентга ва қардош турк халқига самимий таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, 29 июнь куни Истанбулдаги Отатурк номидаги халқаро аэропортида ҳудкуш террорчиларнинг ҳаракатлари оқибатида 36 киши қурбон бўлди, 140 дан ортиқ киши яраланди.





