АсосийJamiyat

Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани танлаш тадбиркорларнинг ўз ихтиёрида

'Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани танлаш тадбиркорларнинг ўз ихтиёрида'ning rasmi

2022 йил 1 январдан нақд пул тушумига эга бўлган барча тадбиркорлик субектлари онлайн-НКМ ёки виртуал кассалардан фойдаланишлари шарт.

Тўлов терминали орқали қабул қилинган тўловлар учун харидорларга тўлов терминали чеки билан бирга онлайн-НКМ ёки виртуал касса чеки ҳам берилиши шарт. 

Тадбиркорлик субектлари онлайн-НКМ ёки виртуал кассаларнинг нархи, қулайлиги, фунционаллиги ва бошқа жиҳатларидан келиб чиққан ҳолда эркин танлаш ҳуқуқига эга.

2022 йил 5 май ҳолатига, онлайн-НКМ ва виртуал кассалардан фойдаланиши лозим бўлган  174 787 та тадбиркорлик субектлари томонидан 213 172 та онлайн-НКМ ва виртуал касса рўйхатдан ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз: ДСҚ расмий сайтида Онлайн-НКМ, виртуал касса ва ТХКМларнинг доимий янгиланиб бориладиган реестрлари билан танишишингиз мумкин.  

Онлайн-НКМ давлат реестри:  https://soliq.uz/page/davlat-reestri

Виртуал касса давлат реестри: https://soliq.uz/page/virtual-kassa-reestri

Техник хизмат кўрсатиш марказлари давлат реестри: https://soliq.uz/page/txkm-reestri

Онлайн назорат-касса техникаларидан фойдаланмаслик 5 млн сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 

Онлайн-НКМ фойдаланувчиларига тақдим этилган имтиёзлар

Имтиёзлар солиқ ҳисоботларида қандай акс эттирилади? 

Фискал маълумотлар оператори қандай хизматлар кўрсатади?

    Бошқа янгиликлар