АсосийJamiyat

Ўзбекистонга хориждан қайтган 282 минг 330 нафар фуқаронинг қанчасини бандлиги таъминлангани маълум қилинди

'Ўзбекистонга хориждан қайтган 282 минг 330 нафар фуқаронинг қанчасини бандлиги таъминлангани маълум қилинди'ning rasmi

Хориждан қайтган 282 минг 330 нафар фуқаронинг 176 минг 941 нафари бандлиги таъминланди, шу жумладан 23 мингдан ортиғига меҳнат органлари томонидан бандлик хизматлари кўрсатиш орқали иш билан банд қилинди, 4 минг 293 нафари касб ва тадбиркорликка ўқитилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди. 

43 та ўзбек диаспораси ва 2 та ватандош билан ҳамкорлик келишувлари имзоланди. Шундан:

  •  32 таси Россия Федерацияси;
  • 6 таси Қозоғистон;
  •  1 таси Қирғизистон;
  •  1 таси Япония;
  •  1 таси Украина;
  •  1 таси Португалия;
  •  1 таси Таиланд;
  •  1 таси АҚШ;
  •  1 таси Франция.

 

214 нафар қийин аҳолга тушиб қолган фуқаролар Ватанга қайтарилган.

55 нафар фуқаро Россия Федерацияси ИИВнинг вақтинчалик сақлаш марказларидан Ватанга қайтарилган.

 

    Бошқа янгиликлар