Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Хожсон истеъфога чиққанини маълум қилди.
Мураббий Европа чемпионати нимчорак финалида Исландиядан учралган мағлубиятдан сўнг шундай қарорга келган. Инглизлар Исландиядан 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишган.

“Мен истеъфо бермоқчиман. Барчаси менинг айбим билан бўлди. Мен яна бир неча йил шу ерда қолишни истардим, аммо натижа бўлмаса, бунинг фойдаси йўқ. Англияда иқтидорли футболчилар кўп, аммо мен уларни кераклича ўйната олмадим”, – деди Хожсон ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.
Ҳозирча Англия терма жамоаси бошқарувига ким келиши номаълум.





