АсосийSport

ЕЧЛ. "Ливерпуль" Испанияда ғалаба қозониб, дастлабки финалчига айланди

'ЕЧЛ. "Ливерпуль" Испанияда ғалаба қозониб, дастлабки финалчига айланди'ning rasmi

Европа Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашувида "Ливерпуль" меҳмонда "Вильярреал"га қарши майдонга тушди. 

Кутилмаганда мезбонлар икки маротаба "Ливерпуль" дарвозасини ишғол қилди. Танаффусдан кейин "қизиллар" ўйинга қайтди ва кетма-кет уч маротаба "Вильярреал" дарвозасини ишғол қилди. 

Шу тариқа, икки ўйин натижасига кўра, "Ливерпуль" финалга йўлланма олди. 

Вильярреал — Ливерпуль 2:3
Голлар: Диа (3), Коклен (41) — Фабиньо (62), Диас (67), Мане (74).

    Бошқа янгиликлар