Буюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасига асосан, ногиронлиги бўлган болалар учун ихтисослашган таълим муассасалари, "Меҳрибонлик" уйлари, ҳарбий академик лицейлар, тарбия колониялари ўқитувчилари — махсус иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда умумий белгиланган пенсия ёшини 5 йилга қисқартирган ҳолда, яъни 50 ёшдан имтиёзли асослардаги ёшга доир пенсияга чиқишлари мумкин.
Маълумот учун: “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига асосан аёллар 55 ёшга тўлганда иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда, эркаклар 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.






