Афғонистон мудофаа вазири вазифасини бажарувчи мулла Муҳаммад Ёқуб Кобул қўшни давлатларнинг босқинига жим қараб турмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар бермоқда.
Вазир Покистон томонидан берилган авиазарбаларга норозилик билдирган.
“Биз бутун дунё билан бирга, қўшниларимиз томонидан ҳам муаммо ва таҳдидларга дуч келяпмиз. Бунга яққол мисол – Кунар вилоятидаги ҳужум”, – деган у.
Шунингдек, мулла Ёқуб Афғонистон бундан буён босқинларга жим қараб турмаслигини айтган.
Маълумот ўрнида: Покистон 15 апрель куни Кунар ва Хост вилоятларига авиазарба берди. оқибатда 50 киши ҳалок бўлган.






