Европа Иттифоқи Ҳиндистон билан савдо музокараларини қайта бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Европа комиссияси раҳбари Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашади. Ўзаро мулоқотда Евроиттифоқ Ҳиндистон билан маълумотларни ҳимоя қилиш, ижтимоий медиа ва мамлакат иқтисодиётини рақамлаштириш бўйича кенгроқ саъй-ҳаракатларни умумий тартибга солишни кўриб чиқа оладиган технологик кенгашини муҳокама қилган.
Маълумот учун, Европа Иттифоқи Ҳиндистоннинг учинчи йирик савдо шериги ҳисобланади. Савдо айланмаси 62,8 миллиард еврога баҳоланмоқда.






