АсосийDunyo

Ёлғиз японияликлар турмуш қуриш истагидан воз кечмоқда

Японияда оила қуриш истагида бўлган эркак ва аёллар сони камайиб бормоқда, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Тадқиқотлар натижасида япониялик йигирма ёшли бўйдоқлар орасида сўровнома ўтказилганда уларнинг 38,7 % гина уйланиш истаги борлигини билдирган, бундан уч йил илгари бу кўрсаткич  67,1 % ни ташкил этган.

Йигирма ёшли қизларнинг 59 % и турмушга чиқиш истаги борлигини билдирган (уч йил илгари 82,2 % бўлган) .

Қизларнинг ярмидан кўпи, турмуш ўртоқлари ўрта ҳисобда йилига 4 миллион япон иенасини (38 минг доллар) пул ишлаб топиши кераклигини билдиришган. Бу миқдордаги пулни япониялик йигитларнинг 15,2 % гина ишлаб топиш имконига эга эканлиги аниқланган. Шу туфайли бўлса керак, япониялик йигит-қизлар оила қуришни кейинга сурмоқдалар.

Маълумотларга кўра, 2060 йилга бориб, Япония аҳолиси камайиб, 87 миллион кишига тушиш эҳтимоли мавжуд.

Бошқа янгиликлар