Агар АҚШ қўшинлари жўнатилмаса, Украина “иккинчи Сурия”га айланиши мумкин. Бу ҳақда Қўшма Штатлар сенати аъзоси Кристофер Кунс маълум қилди.
"Байден ва унинг администрацияси санкциялар масаласида кўп ишларни амалга оширди... Аммо ҳал қилувчи пайт келди”, – деган у.
Шу сабабли Кунс Украинага АҚШ қўшинларини жўнатишни таклиф қилган.
Маълумот ўрнида: Россия 24 февраль куни Украинага қарши ҳарбий операция бошлаганини эълон қилди. Ҳозирга қадар мамлакат шарқида айрим ҳудудлар эгалланган.
Ҳарбий можаро давомида АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари Киевга бир неча миллиард долларлик ҳарбий ёрдам етказиб берди.






