АсосийJamiyat

Сирдарёда юк машинаси билан тўқнашган "Cobalt" ёниб кетди(видео)

'Сирдарёда юк машинаси билан тўқнашган "Cobalt" ёниб кетди(видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти Оқолтин туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида хабарлар тарқалди.

 

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг маълум қилишича автоҳалокат, бугун 2022 йил 18 апрель куни соат 07:35 ларда Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани, Сардоба шаҳри ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 4-километрида содир бўлган. "Cobalt" русумли ҳамда "Isuzu" русумли юк атвомобили иштирокида тўқнашуви натижасида "Cobalt" автомобилида ёнғин юзага келаган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Ушбу ҳодиса юзасидан Оқолтин тумани ФВБ ҳамда ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар