Солиқ мобил иловасининг охирги янгиланишидан сўнг фойдаланувчилар томонидан баъзи камчиликлар аниқланди.
Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати маълум қилишича, янги версияда камчиликлар оператив равишда бартараф этилди, хавфсизлик функциялари яхшиланди ва интерфейс янгиланди.
Андроид фойдаланувчилари учун янгиланиш Play market платформасида кутиш режимида ва тез орада тақдим этилади.
Қўмита фойдаланувчилардан мобил иловани ўчириб қайта юклашларини сўрамоқда.
Сиз ҳозироқ янгиланган «Солиқ» мобил иловасини юклаб олишингиз ва янги функциялардан тўлиқ баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Илованинг IOS версияси ушбу манзилда.






