АсосийJamiyat

Келаётган беш кунликда Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатиши эълон қилинди

'Келаётган беш кунликда Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатиши эълон қилинди'ning rasmi

Ўзгидромет келаётган беш кунликда кутилаётган об-ҳаво прогноз маълумотларини тақдим этди.

Соҳа мутахасислари республиканинг деярли барча ҳудудларида 8-9 апрел кунлари 15-20 м/с кучга эга кучли шамоллар бўлишини прогноз қилишмоқда.

Апрел ойининг бошларидаги қуруқ ва иссиқ ҳаво тўлқинлари ер сиртидаги тупроқни етарлича қуруқлаштирмоқда ва бу омил эндиликда кутилаётган кучли шамолларнинг сирт юзасидан чанг кўтарилиш хавфини ошириб қўйди. Шунинг учун синоптиклар ушбу кунлари кучли шамоллар водий вилоятлари ва тоғлардан ташқари бошқа вилоятнинг айрим ҳудудларида чанг-ғубор ҳодисаларини ҳам келтириб чиқариши мумкинлигини прогноз қилишмоқда.

Хабарда айтилишича, келаётган 5 кунликда Ўзбекистонда яна қуруқ ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланади. Фақат 8 апрел Қорақалпоғистон, 9 апрел айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёғингарчилик кутилади. Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати максимумлари +25 +35 даража оралиқда тебранади.

    Бошқа янгиликлар