Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 17 июнь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-20, кундузи 28-30 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 19-24, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Ғарбдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 18-23, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Ғарбдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 20-25, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-23, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 15-20 даража иссиқ бўлади.





