Дэвид Бекҳэмга қарашли бўлган "Интер Майами" клуби ёзда таркибни кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жамоа таркибга "Барселона"да ўйнаган икки футболчи ҳамда ҳозирда каталонияликлар сафида тўп сураётган яна икки нафар футболчини қўшиб олмоқчи. Булар ҳужумчилар Лионель Месси ("ПСЖ") ва Луис Суарес ("Атлетико"), ярим ҳимоячи Серхио Бускетс ("Барселона"), ҳимоячи Хорди Алба ("Барселона")дир.
Бекҳэм мазкур футболчиларни ўз жамоасига олиб келиш йўлларини изламоқда.






