Шри-Ланканинг миллий авиаташувчиси SriLankan Airlines Коломбо ва Москва ўртасидаги рейсларни тўхтатганини эълон қилди. Бу ҳақда компания хабари асосида "Интерфакс" хабар бермоқда.
"Чекловлар давом этаётган Россия-Украина можароси туфайли Россияга нисбатан киритилган халқаро молиявий чекловлар ва самолётларни суғурталаш чекловлари кўринишида тақдим этилган. Бу эса SriLankan Airlines авиакомпаниясининг Россияга парвозларига бевосита таъсир қилади. Шунга кўра, авиакомпания Москвага парвозларни вақтинча тўхтатади", - дейилади хабарда.
Маълумот учун, SriLankan Airlines Коломбо ва Москва ўртасида ҳафтада икки марта рейсларни амалга оширади.






