АсосийDunyo

Колумбияда мактаб автобуси пастликга қулаб тушди. Ҳалок бўлганлар бор

'Колумбияда мактаб автобуси пастликга қулаб тушди. Ҳалок бўлганлар бор'ning rasmi

Колумбияда мактаб автобуси 200 метр баландликдан қулаб тушиши оқибатида олти нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда aanews хабар бермоқда

Қайд этилишича, воқеа оқибатида 15 нафар ўқувчи жароҳат олди.

Ҳодиса Сан-Андрес муниципалитетида содир бўлган. Автобус Шимолий Сантандер департаментидаги Лагуна де Ортисес қишлоғидан йўлга чиққан.

Яраланганлар, жумладан, ҳайдовчи вертолётда яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган.

Колумбия президенти Иван Дуке Маркес ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Давлат раҳбари ушбу ҳодиса юзасидан тегишли муассасаларга текширув ўтказиш бўйича топшириқ берган.

Автомобил йўллари миллий агентлиги маълумотларига кўра, йил бошидан буён мамлакатнинг турли ҳудудларида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларида 1136 киши ҳалок бўлган.

    Бошқа янгиликлар