АсосийSiyosat

Ўзбекистон ва Австрия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди

'Ўзбекистон ва Австрия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди'ning rasmi

Бугун, 25 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Австрия Республикасининг Европа ва ташқи ишлар федерал вазири Александр Шалленберг икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўзаро табрик алмашди.

Абдулазиз Камилов мактубида Ўзбекистон Австрияни Европадаги асосий ҳамкори деб билиши ҳамда узоқ муддатли ва кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйишга катта аҳамият қаратиши таъкидланган.

“Биз Австрия билан очиқ ва конструктив мулоқотни давом эттиришдан, сиёсий, парламентлараро, иқтисодий ва таълим соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдормиз, – деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

Ўз навбатида Александр Шалленберг сўнгги йилларда ўзаро ҳурмат ва дўстликка асосланган Ўзбекистон-Австрия муносабатлари ижобий сураът намоён этиб бораётганини таъкидлади.

“Австрия ишбилармон доиралари Ўзбекистонни минтақадаги, айниқса, инфратузилмани ривожлантириш ва яшил иқтисодиётга ўтиш нуқтайи назаридан энг истиқболли бозорлардан бири деб билади”, — дейилади Австрия Ташқи ишлар вазири мактубида.

    Бошқа янгиликлар