АсосийSport

Левандовски «Барселона»га ўтмоқчи

'Левандовски «Барселона»га ўтмоқчи'ning rasmi

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Германия Бундеслигасини тарк этиб, Испания Ла Лигасига кўчиб ўтиш фикридан қайтмаяпти.

Diario Sport хабарига кўра, польшалик 33 ёшли форвард ёзги трансфер ойнасида Мюнхен клубини тарк этишга қарор қилган. Қайд этилишича, Левандовски «Барселона» сафига ўтишни хоҳламоқда. У фаолиятида ўзгариш қилишни истамоқда ва ёзги трансфер ойнасида буни амалга оширмоқчи. 

Нашр хабарига кўра, «Барселона» 33 ёшли ҳужумчига 4 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр.

Аввалроқ, Левандовскининг «Бавария» билан янги шартнома борасида келишувга эриша олмаётгани, ҳужумчига «Атлетико» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинган эди. Форварднинг мюнхенликлар билан амалдаги келишуви 2023 йилга қадар белгиланган.

    Бошқа янгиликлар