АсосийJamiyat

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорликни таъминлашнинг муҳим шартларини белгилаб берди

'Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорликни таъминлашнинг муҳим шартларини белгилаб берди'ning rasmi

Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш масалалари - Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг доимий эътибори ва алоҳида назорати остида. Бугун давлат раҳбари бу борада навбатдаги йиғилиш ўтказди ва муҳим чора-тадбирларни белгилаб берди. 

Хусусан, иқтисодий комплекс раҳбарлари олдига жаҳон иқтисодиётидаги вазиятнинг салбий таъсирини камайтириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, инфляцияни жиловлаш, истеъмол бозорида нархлар барқарорлигини таъминлаш, инвестициялар, экспорт ва бошқа соҳаларга доир қатор вазифалар қўйилди.

Ушбу топшириқлар ҳақида батафсил маълумотни Бош вазир ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров, молия вазири Тимур Ишметов, инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов берган интервьюлардан билиб олишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар