АсосийJamiyat

Тирик бўрининг нархи 1000$ ми? Экоқўмита ижтимоий тармоқлардаги бўри савдоси ҳақида маълумот берди

'Тирик бўрининг нархи 1000$ ми? Экоқўмита ижтимоий тармоқлардаги бўри савдоси ҳақида маълумот берди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда тирик бўри савдоси билан шуғулланаётган фуқаро аниқланди. Давлат экология қўмитаси ҳолат бўйича дастлабки маълумотларни эълон қилди. 

«Овчи қушлар» телеграмм каналида бўрини сотаётган фуқаро Хусниддин Хасанов томонидан бугунги кунга қадар Давлат экология қўмитасига бўрини табиатдан овлашга доир рухсатнома бериш ҳақида аризаси келиб тушмаган.

Давлат экология қўмитаси томонидан қонун ҳужжатларига биноан ёввойи ҳайвонлардан махсус фойдаланишга табиатдан фойдаланувчилар учун ҳар йили квота ажратилади. Ёввойи ҳайвонлар табиатдан турли мақсадларда овланади (тутилади).

Бироқ, ёввойи ҳайвонларни табиатдан овлаш (тутиш) фақатгина уларнинг яшаш ареалидаги сони ва овлаш мумкин бўлган сонига аниқлик киритилгандан сўнг рухсат этилади.

Давлат экология қўмитаси томонидан қўшимча ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар