Хитой илк бор АҚШ миллий хавфсизлик агентлигининг ижтимоий тармоқларни бузиб киришда ишлатадиган тизимини аниқлади.
Бу ҳақда Zamon.uz сайти Global Times газетасига таяниб хабар берди.
Газетанинг Qihoo 360 ахборот хавфсизлиги компаниясига асосланиб берган маълумотига кўра, гап ўта кучли дастурий тизим ҳақида кетмоқда. Бу орқали бутун дунё бўйлаб ижтимоий тармоқ ва электрон почталарга киберҳужумлар уюштирилган.
Номи сир қолишини истаган мутахассис бу тизимни Quantum Attack деб номланишини маълум қилган. Унинг қўшимча қилишича, ушбу дастур Facebook, Twitter ва YouTube фойдаланувчилари саҳифасини бузиб кириш учун махсус ишлаб чиқилган. Шунингдек, у орқали Хитой ижтимоий тармоқлари ҳимоя тизимини ҳам четлаб ўтиш мумкин.
Бундан ташқари, Quantum Attack шахсий аккаунтлар паролларини билиш ҳамда махфий маълумотлар базаси, ҳужжатларни олишига имкон беради. Бу орқали Америка хакерлари суратлар, видео ва аудиоёзувларни ҳам олиши мумкин.
Газета манбасига кўра, АҚШ ҳукумати бетартиб равишда киберҳужум амалга оширмоқда
Бу ҳатто Қўшма Штатларга иттифоқчи давлатларга нисбатан ҳам қўлланилмоқда.






