АсосийDunyo

Ўзбекистон фуқароси Польшада қўлга олинди

'Ўзбекистон фуқароси Польшада қўлга олинди'ning rasmi

Мамлакат чегара хизмати бу бўйича маълумот берди.

Унга кўра,  86 нафар чет эл фуқароси Польша-Беларус чегараси орқали ноқонуний равишда Польшага киришга уринган. Қайд этилишича, бу 2022 йил бошидан бери Беларус ҳудудидан Польшага ўтишга уринган энг кўп ноқонуний муҳожирдир.

Шунингдек, ноқонуний муҳожирларга ёрдам кўрсатгани учун Польша чегарачилари томонидан 3 киши – Литва, Ўзбекистон ва Украина фуқаролари қўлга олингани таъкидланмоқда.

Улардан иккитаси икки гуруҳ хорижликларни тарк этишга ёрдам беришга уринган. Биринчиси 19 нафар ироқликка, иккинчиси тўрт нафар суриялик фуқарога Польшага киришига ёрдам беришга ҳаракат қилган.

    Бошқа янгиликлар