Копа Америка-2016 турнирининг “В” гуруҳи учинчи туридан ўрин олган учрашувлар ўз поёнига етди.
Илк ўйинда Бразилия терма жамоаси Перу футболчиларига қарши баҳс олиб борди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Голни Руидиас киритди.
Ушбу мағлубият Бразилиянинг турнир билан хайрлашишига сабаб бўлди. Перу эса “В” гуруҳидан биринчи ўрин эгаллаган ҳолда чорак финалга чиқди.
Бразилия – Перу 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 75 Руидиас.





