АсосийJamiyat

Самарқандда Сурияга бориб, халқаро террорчилик ташкилотлари сафига қўшилишни режалаштирган 23 ёшли йигит қўлга олинди

'Самарқандда Сурияга бориб, халқаро террорчилик ташкилотлари сафига қўшилишни режалаштирган 23 ёшли йигит қўлга олинди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорликда интернет ижтимоий тармоқлари орқали халқаро террорчилик ташкилотлари эмиссарлари таъсирига тушиб қолган шахс аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда

Маълум бўлишича, Суриядаги террорчи ташкилотлар сафига бориб қўшилишни режалаштирган Самарқанднинг Нарпай туманида яшовчи 1998 йилда туғилган М.Б. қўлга олинди.

Ҳозирда, ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар