АсосийJamiyat

Президент шифокорлар билан мулоқотда билдирилган аччиқ, аммо ҳаққоний ва холис фикрлар ҳар томонлама фойдали бўлганини таъкидлади

'Президент шифокорлар билан мулоқотда билдирилган аччиқ, аммо ҳаққоний ва холис фикрлар ҳар томонлама фойдали бўлганини таъкидлади'ning rasmi

 Очиқ мулоқотдан сўнг Президент бугунги тадбир, унда билдирилган аччиқ, аммо ҳаққоний ва холис фикрлар ҳар томонлама фойдали бўлганини таъкидлади. Бу ҳақда Давлат раҳбарининг Матбуот котиби хабар бермоқда.

"Сизлар билан мана шундай янгича шаклда тиббиёт соҳасидаги муаммо ва камчиликлар, устувор вазифалар ҳақида батафсил фикрлашиб олдик. Кўпгина масалаларни ҳал этиш бўйича амалий ечимларни топдик.

 Олдимизда турган бундай улкан ва долзарб вазифаларни амалга оширишда лоқайдлик, бепарволик ва сусткашликка йўл қўйишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Чунки гап инсон ҳаёти, инсон саломатлигини асрашдек ҳал қилувчи масала устида бормоқда.

 Ишонаманки, Ўзбекистон тиббиёт ходимлари бунга албатта қодир.  

Сизлар пандемия давридаги оғир шароитда халқимиз соғлиғини асраб қолиш учун, чинакам қаҳрамонлик ва жасорат кўрсатганингиз бунинг яққол исботидир.

Буюк Ибн Синонинг ворислари бўлган сиз, азизлар билан бирга олдимизда турган улуғвор вазифаларни адо этиб, халқимизни рози қилишимизга, албатта ишонаман", деди давлатимиз раҳбари якуний сўзида.

    Бошқа янгиликлар