АсосийJinoyat

Хоразмда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходими фирибгарлик билан қўлга тушди

'Хоразмда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходими фирибгарлик билан қўлга тушди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Шовот тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Шовот туманида кам таъминланган оилаларга бериладиган уйлардан бирини олиб беришни ваъда қилган Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходими ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

 Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ёрдамчи инспектори Р. фуқаро Н.га 7 600 АҚШ доллари эвазига кам таъминланган оилаларга бериладиган уйлардан бирини олиб беришни ваъда қилиб, шундан 2 500 АҚШ долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар