АсосийJamiyat

Сирдарёда 61 нафар фуқаронинг маблағини қўлга киритган собиқ банк ходимлари аниқланди

'Сирдарёда 61 нафар фуқаронинг маблағини қўлга киритган собиқ банк ходимлари аниқланди'ning rasmi

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилди. 

Маълум бўлишича, епартаментнинг Сардоба тумани бўлими томонидан АТ “Халқ банки” Сардоба филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТ “Халқ банки” Сардоба филиали собиқ ходимлари А.М., Н.С., О.Т. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 54 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз улар номига 1,2 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги, шунингдек, 7 нафар банк мижозлари томонидан кредит қарздорлигини сўндириш мақсадида топширилган 18 млн сўм нақд пулни банк кассасига кирим қилмасдан шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар