Ҳиндистонда 16 март, чоршанба куни Ҳиндистонда 12-14 ёшли болаларни коронавирусга қарши эмлаш бошланди. Бу ҳақда The Times of India маълум қилди.
“Ҳозирги кунга қадар ҳиндистонликларга 1,8 миллиард дозада Covid-19 вакциналари тақдим этилган, шундан 90 миллион дозаси 15 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирларга берилган. 12 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларни эмлаш ҳимоя қалқонини янада кучайтириши керак", - деди бош вазир Нарендра Моди.
Болаларни эмлаш Ҳиндистоннинг Biological Evans компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Corbevax вакцинаси ёрдамида амалга оширилади.
60 ёшдан ошган барча ҳиндулар ҳам 16 мартдан бошлаб чекловсиз вакциналарнинг кучайтирувчи дозаларини олишни бошлашлари мумкин.






