АсосийSUG'DIYONA

34 ёшли Ксения Собчак ҳомиладор

Россиянинг бир қатор нуфузли ОАВ нашрларда 34 ёшли телебошловчи Ксения Собчак фарзанд кутаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ксения Собчак Максим Виторганга турмушга чиққанидан буён унинг ҳомиладорлиги ҳақидаги хабарлар матбуотда тез-тез тарқалиб туради. 

Аммо бу сафар унинг ҳомиладорлиги ҳақидаги хабар “Коммерсантъ” нуфузли нашри томонидан чоп этилди. 

Нашрнинг расмий сайтида телебошловчининг рассом Лев Бакста кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этган суратлари жойланди. Мазкур суратга илова тарзида шундай сарлавҳа берилди: «L'officiel бош муҳаррири Ксения Собчак ҳомиладор. Сариқ матбуот ва миш-мишлар унга анчадан бери бу ҳолатни башорат қилиб келишади, аммо бу фақат ҳозир ҳақиқатга айланди».

Ксения ҳозирча ушбу янгиликни изоҳламаяпти. Аммо у яқинда берган интервьюларидан бирида она бўлишга тайёр бўлмасада, вақт ўтаётганини тушунаётганини айтган: «Мен 60 ёшга тўлганда фарзанд кўрмоқчи эмасман. Ҳозир эса улар менга нима учун кераклигини тушунмаяпман. Аммо табиатнинг қонун-қоидаларига кўра, мен 40 ёшгача бу масалани ҳал этишим керак. Қанчалик вақтли бўлса шунча яхши. Вақт ўтиб боряпти».

    Бошқа янгиликлар