Бухоро шаҳрида кузатилган муттасил ёғингарчилик оқибатида жорий йилнинг 11-март куни кечки пайт “Талипоч қалъа дарвозаси”нинг чап томонидаги девор қулаб тушгани ҳақида хабар берилган эди.
Маданий меърос агентлигининг маълум қилишича, қалъа девори қисмини ва Талипоч дарвозасини таъмирлаш учун Республика бюджети маблағлари ҳисобидан 1,0 млрд. сўм ажратилибди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йилнинг март ойида тасдиқланган “2022-йил давомида асрашга доир ишлар амалга ошириладиган моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг Манзилли рўйхати”га асосан мазкур обектни таъмирлаш-тиклаш ишлари Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси томонидан амалга оширилади.
Ҳозирда масъул соҳа мутасаддилари ва мутахассислар томонидан ушбу обектнинг лойиҳа олди ишлари олиб борилмоқда.






