АсосийJamiyat

2021 йилда Бюджет маблағларидан нималар учун қанча маблағ талон-торож қилингани очиқланди

'2021 йилда Бюджет маблағларидан нималар учун қанча маблағ талон-торож қилингани очиқланди'ning rasmi

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ҳисоб палатасининг 2021 йил ҳисоботи эшитилди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев хабар бермоқда.

Унга кўра, 

  • 2021 йил давомида давлат ҳаридлари жараёнида 763 та ҳолатда 971,1 млрд сўмлик манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган.

 

  • Барча манбалар ҳисобидан 5 трлн сўмлик 783 та муаммоли объектлар белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилмаган.  

 

  • Хусусан, 144 та мактабгача таълим, 117 та мактаб, 57 та спорт, 214 та коммунал хўжалиги, 69 та автомобил йўллари ва 145 та бошқа ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилмаган.

 

  • Осиё тараққиёт банки иштирокида лойиҳанинг умумий қиймати 121 млн. АҚШ доллари бўлган Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш лойиҳасининг қиймати 30 млрд сўмга оширилган.  

 

  • Бунда бир донаси 175 минг сўм бўлган сув ҳисоблагичнинг 10 938 донаси 1 842,2 минг сўмдан, 20 033 донаси 694,1 минг сўмдан лойиҳага киритилиб 28,6 млрд сўм маблағлар ортиқча режалаштирилган.

 

  • Қурилиш соҳасида 3,5 трлн сўмлик тендер савдоларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
  • Ипотека учун бюджетдан ажратилган 1,1 трлн сўм субсидиялардан 7959 та уй-жойлар учун бор йўғи 240,5 млрд сўми фойдаланилган.

 

  • Жиззах вилоятида ирригация ва мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш бўйича лойиҳаларда 52,4 млрд сўмлик шартномаларни тузиш ва тендер савдоларни ўтказишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган.

 

  • Ҳақиқатда мол-мулки мавжуд бўлган 1620 та қарздорнинг 85,4 млрд сўмлик ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлимлари томонидан мол-мулки мавжуд эмас, деб қайтарилган.

 

  • 10,9 млрд сўмлик бюджет маблағлари Андижон шаҳар халқ таълими бўлимининг марказлашган ҳисобхона ҳисобчилари томонидан ноқонуний ўзлаштирилган.

 

  • Туман тиббиёт бирлашмаларида иш ҳақи учун ажратилган маблағларни мақсадли сарфланиши бўйича текширишларда 9 та туман ва шаҳарда 16,7 млрд сўм бюджет маблағлари ноқонуний ўзлаштирилгани аниқланган.

 

  • Масалан, Ургут туманида 2,3 млрд сўм, Андижон туманида 1,8 млрд сўм, Улуғнорда 1,7 млрд сўм, Боёвутда 1,2 млрд сўм иш ҳақи учун маблағлар сохта тўлов ведомостларини расмийлаштириш орқали ноқонуний ўзлаштирилган.

 

  • Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Тиббиёт қурилиш инжиниринг" корхонаси назоратида бўлган қурилиш таъмирлаш ишларида қўшиб ёзиш, қурилиш материалларига қиммат нархларни қўллаш орқали 11 млрд сўм бюджет маблағлари ортиқча сарфланган.

 

  • Тошкент тиббиёт академияси биносида дастлабки бажарилган тугалланмаган қурилишлар лойиҳани қайта ишлаб чиқилиши натижасида асоссиз бузилиб, 22,4 млрд сўм маблағ самарасиз сарфланган.

 

  • "Ёшлар-келажагимиз" жамғармаси ҳисобидан 2018-2020 йилларда 1 491,0 млрд сўмлик ҳаражатлар амалга оширилиб, бунда 5,7 млрд сўмлик асоссиз ҳаражатларга йўл қўйилган.

    Бошқа янгиликлар