АсосийDunyo

Туркманистонда президент сайлови натижалари эълон қилинди

'Туркманистонда президент сайлови натижалари эълон қилинди'ning rasmi

2022 йил 12 март куни бўлиб ўтган Туркманистон Президенти сайловида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Бердимуҳаммедов Сердар Гурбангулевич 72,97 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Бу ҳақда Туркманистон Марказий сайлов комиссияси хабар берди. 

Хабарда айтилишича, рўйхатга олинган 3 миллион 460 минг 80 нафар сайловчидан 3 миллион 362 минг 52 нафари 97,17 фоизи сайловда иштирок этган. 

Эслатиб ўтамиз, Туркманистондаги президентлик сайловларида жами 9 нафар номзод иштирок этган. Шундан:

  • Бегенжов Перҳат Гуванчгулиевич, Лебап Вилояти молия-иқтисодиёт ўрта мактаби директори, 2,02%;
  • Марям Вилояти ҳокими ўринбосари Бекмуродов Агажан 7,22%;
  • Гурбанов Бердимаммет Ханмаммедович, Туркманистон Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт саноати вазирлигининг “Аваза” санаторийси бош врачи, Туркманистон Мажлиси депутати 2,22%;
  • Мередов Бабамйрат Тиркешович, “Содиқ қурилиш” хўжалик бирлашмаси директори, 1,08%;
  • Туркманистон давлат жисмоний тарбия ва спорт институти илмий ишлар бўйича проректори Нуннаев Ҳйдйр Какабаевич 11,09%;
  • Одешов Максат Мйрадович, Туркманистон Демократик партияси Тошҳовуз вилояти Сапармурат Туркманбоши туман қўмитаси раиси, 1,15 фоиз;
  • Овезгелдиев Максатмйрат Ашйргелдиевич, Аҳал вилояти Бободайхон тумани санитария ва касалликларни назорат қилиш хизмати бошлиғи, 1,16%;
  • Туркманистон Давлат энергетика институти қошидаги Қайта тикланувчи энергия манбалари илмий-ишлаб чиқариш маркази директори Сарев Какагелди Атажанович Сарев 1,09 фоиз овоз олди.

    Бошқа янгиликлар