АсосийJamiyat

Кучли ёмғир оқибатида Қашқадарёда айрим уйлар, Тошкент вилоятида қозонхона сувга тўлди

'Кучли ёмғир оқибатида Қашқадарёда айрим уйлар, Тошкент вилоятида қозонхона сувга тўлди'ning rasmi

Айни кунларда Ўзбекистонда кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити қатор ҳудудларга сел келишига сабаб бўлди.

Хусусан, Қашқадарё вилояти, Китоб туманидаги Аёғчи қишлоғига келган сел аҳоли уйигача кириб борди. Бу ҳақда Zamon.uz' хабар бермоқда.

Қайд этилишича, селдан қишлоқдаги бир неча хонадон зарар кўрган. Кўчалар юриб бўлмас аҳволга келиб қолган.

Шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимлиги Янгийўл шаҳридаги  РК-1 қозонхонасига сув тошганлиги ҳолати юзасидан маълумот берди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизматига таяниб хабар берилишича, бу қозонхонадан ҳозирда фойдаланилмаяпти ва у жойлашган бино "снос"га тушган.

"Ҳозирда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида йиллар мобайнида ўз муддатини ўтаб бўлган бу эски иссиқлик қозонхонаси ўрнида янги, замонавий ва энергия тежамкор қозонлар ўрнатилган янги бино бунёд этилди",-дейилади хабарда.

Аввалроқ тинимсиз ёғаётган ёмғирнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига таъсири ҳақида ёзгандик.

    Бошқа янгиликлар