"Ўзгидромет" 15 мартга об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача, момақалдироқ пайтида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 8-13° илиқ атрофида бўлади.
Пойтахт Тошкентда ҳам вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Эрталаб туман тушиши мумкинлиги айтилмоқда. Қайд этилишича, шамол 5-10 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 9-11° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 3-8° илиқ бўлади.






