Хабарингиз бор, "Қамчиқ" довонида кўчки хавфи эълон қилинганлиги туфайли автомобиллар ҳаракати вақтинча ёпилган эди.
Амалга оширилган зарурий тадбирлар натижасида бугун, 12 март куни соат 18:00 да "Қамчиқ" довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.
"Мазкур йўлдан ҳаракатланиб ўтувчи ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилган ҳолда, эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз" дейилади хабарда.






