АҚШнинг Мичиган штатидаги Каламазу шаҳри яқинида “Пикап” автомашинаси велосипедчилар гуруҳига бориб урилди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.
Ҳозирда полиция қурбонлар сонини аниқламоқда. ЙТҲ тафсилоти ҳозирса маълум эмас. Маҳаллий ОАВ нинг маълумот беришича, “Пикап” ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетган, аммо бир неча дақиқалардан кейин полиция томонидан қўлга олинган. Тахминларга кўра, ҳайдовчи маст ҳолатда бўлган.





