АсосийJamiyat

Қашқадарёда фуқароларни яшин урди. Қурбон бор

'Қашқадарёда фуқароларни яшин урди. Қурбон бор'ning rasmi

ФВВ берган хабарга кўра, бугун, соат 11:45 да Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани “Откамар” МФЙда ноқулай об-ҳаво шароити натижасида 3 нафар фуқарони яшин урган.  

Воқеа оқибатида бир нафар фуқаро вафот этган, икки нафар фуқаронинг бирига тиббий ёрдам кўрсатилиб, амбулатор даволанишга рухсат берилган. Иккинчи фуқарога туман тиббиёт бирлашмасида малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ўз навбатида, фуқаролардан ноқулай об-ҳаво шароитида хавфсизлик чораларига амал қилиш сўралмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Қашқадарё вилояти осмонида камдан-кам кузатиладиган табиат ҳодисаси содир бўлгани хабар қилинган эди. 

    Бошқа янгиликлар