АсосийJamiyat

Спортни ривожлантириш вазирига маслаҳатчи тайинланди

'Спортни ривожлантириш вазирига маслаҳатчи тайинланди'ning rasmi

Ҳукумат қарори (97-сон, 07.03.2022 й.) билан Авазжон Қудратиллаевич Каримов Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинланди.   Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди. 

Аваз  Каримов – 1983 йил 19 майда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2006 йилда Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси раисининг ўринбосари сифатида бошлаган. 2007-2011 йилларда Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси Тошкент шаҳар бўлими раиси, 2011 йилдан Ўзбекистон бадминтон федерацияси раисининг ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган.

2014-2015 йилларда Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори ўринбосари, сўнгра от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт Давлат қўмитаси Ишлар бошқармаси бошлиғи, 2017-2019 йилларда Чирчиқ олимпия захиралари мактаб-интернати директори, 2019 йил 6 сентябрдан ҳозирга қадар Республика олимпия захиралари коллежи директори бўлиб ишлаган.

    Бошқа янгиликлар