Коста-Рика терма жамоаси ва “Реал Мадрид” клуби посбони Кейлор Навас товонини операция қилдиради.Бу ҳақда ESPN портали маълум қилмоқда.
29 ёшли дарвозабон таниқли ва анчагина тажрибали шифокор Корнелиус Ван Дейк билан маслаҳатлашиб, ушбу қарорга келди.
Маълумотларга кўра, жарроҳлик амалиёти 9 июнь куни бўлиб ўтади. Футболчи Мадриддаги Sanitas шифохонасида тикланиш жараёнини олиб боради.





